date

Ҳоланднинг офсайддан қочиш маҳорати ҳақиқий феноменга айланди

Ҳоланднинг офсайддан қочиш маҳорати ҳақиқий феноменга айланди

АПЛ мухлислари учун кутилмаган факт: Эрлинг Ҳоланд кутилмаганда 28 ой ичида илк бор сафар ўйинида офсайдга тушди. Бир қарашда оддий статистикадек туюлади, аммо норвегиялик ҳужумчи болалигиданоқ ўзига хос бир одат устидан ишлаб келади — офсайд чизиғига яқин ўйнаб ҳам унга тушмаслик. Ва бу кўникма унинг ўйинида аниқ ўз самарасини бераётгани ошкор.

Сўнгги тўққиз мавсумда энг кучли ҳужумчиларнинг миллий лигаларда қай даражада тез-тез «ўйиндан ташқари ҳолат»га тушиши ўрганилганда, ҳайратланарли манзара юзага чиқди:

  • Роналду — ҳар 68 дақиқада офсайд

  • Мбаппе — 83

  • Лукаку — 117

  • Левандовски — 118

  • Кейн — 135

  • Салах — 153

  • Исак — 153

  • Винисиус — 156

  • Лаутаро — 164

  • Дьёкереш — 208

  • Мартинелли — 277

  • Месси — 278

  • Ҳоланд — 316

  • Хулиан Альварес — 336

Айрим натижалар кутилган эди, айримлари эса жуда ажабланарли. Масалан, Месси учун бу кўрсаткич мутлақо табиий: у ҳужум чизиғида эмас, чуқурроқдан ўйин бошлайди, шундай экан, офсайдга тушиш эҳтимоли кам.

Бироқ Ҳоланд ва Альварес каби футболчиларнинг натижаси алоҳида эътирофга лойиқ. Чунки уларнинг ўйинининг асосий қисми — ҳимоячилар орқасига очилиш, ўша жуда нозик чизиқда секундига ўнлаб қарорлар қабул қилиш ва ҳамма нарса тақдирий ҳисобланган ҳаракатга боғлиқ.

Ҳозирги замонда шундай тоифадаги классик ҳужумчилар учун ўртача кўрсаткич ҳар ўйинда камида бир марта офсайдга тушишдир. Шунинг учун Мбаппе, Лукаку ёки Левандовски офсайдга кўп тушади дегани — улар ёмон ҳужумчи дегани эмас, балки уларнинг ўйин услуби шуни талаб қилади.

Аммо Ҳоланднинг кўрсаткичи — ўртача уч яримта ўйинга битта офсайд — бу алоҳида мақтовга арзийдиган статистика. Бу ерда унинг ҳайратланарли тайминг ҳисси, ҳар бир очилишни юракда эмас, аниқ ҳисоб-китоб билан амалга ошириши, ҳатто баъзида иррационалга яқин сезгиси ҳам намоён бўлади.

Қисқа қилиб айтганда, Ҳоланд офсайддан қочишни санъат даражасига олиб чиққан ҳужумчидир. Шунинг учун ҳам у замонавий футболда нафақат голлари, балки юксак интеллектуал ўйини билан ҳам феномен сифатида баҳоланмоқда.


Манба: @xayrulla_hamidov

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ҳоланднинг офсайддан қочиш маҳорати ҳақиқий феноменга айланди