date

Гвардиола 6 та гол ўтказиб юборилиши ҳақида гапирди


Манчестер Сити жамоаси сўнгги икки ўйинда — "Лидс"га қарши 3:2 ва "Фулхэм"га қарши 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, жами 6 та гол ўтказиб юборди. Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу натижалар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Олти та гол ўтказиб юборилганми? Биз "Лидс"га учта ва "Фулхэм"га бешта гол урдик.

Бу ҳолатнинг икки томони бор. "Лидс" бизнинг дарвозамиз томон уч марта зарба берди ва иккита гол урди.

Бу жуда яхши эмас, лекин ёмон ҳам эмас. "Фулхэм" эса, эҳтимол, беш ёки олтита зарба берди.

Уларнинг зарбалар самарадорлиги юқори бўлди ва, албатта, биз бунга эътибор қаратишимиз керак. Бу борада ишлаймиз, аммо олдинда бошқа рақиблар, бошқа хусусиятлар мавжуд.

Менга икки ўйинда олти гол ўтказиб юбориш ёқмайди. Бу каби ҳолатларни тузатишимиз керак.

Ишонаманки, биз янада яхши ўйнай оламиз", – деди Гвардиола журналистларга. 6-декабрь, шанба куни "Манчестер Сити" ўз майдонида "Сандерленд" жамоасини қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола 6 та гол ўтказиб юборилиши ҳақида гапирди