
Хулиан Альвареснинг "Атлетико"дан "Барселона"га ўтиши деярли имконсиз. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри хабар берди.
Мутаҳассислар бир нечта сабабларни келтирган. Улардан бири молиявий масала.
Хулиан Альвареснинг шартномасида 500 миллион евролик товон пули белгиланган, "Атлетико" эса аргентиналик ҳужумчини 200 миллион евродан камига сотишга рози эмас. "Барселона" бундай катта суммани тўлашга тайёр эмас.
Шунингдек, каталонияликлар 25 ёшли Альвареснинг ўзаро учрашувдаги ўйинидан унчалик таʼсирланмагани ҳам сабаблар қаторида айтилган. Жамоа Роберт Левандовскийга ўринбосар сифатида кўпроқ меҳнаткаш ва самарали ҳужумчини изламоқда.
"Барселона" Левандовский ўрнига бошқа номзодларни қидиришда давом этади, бироқ бу жараённи жуда синчковлик билан олиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.