
Барселона ҳимоячиси Эрик Гарсия жорий мавсумда учта позицияда ўйнади: марказий ҳимояда, ўнг қанот ҳимоясида ва таянч ярим ҳимоячи сифатида. Чап қанот ҳимоячиси Жерар Мартин эса сўнгги ўйинларда марказий ҳимояда ҳаракат қилди.
"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчиларнинг позицияларига оид фикрларини билдирди. "Эрикнинг бундай универсал ўйинчи бўлишини кутганмисиз?" деган саволга Флик шундай жавоб берди: "Биз унинг салоҳиятини яхши билардик.
У юқори даражадаги профессионал. Етакчи футболчи Эрикка хос бўлган фазилатларга эга бўлиши керак: профессионаллик, интизом ва жамоадошларига эътибор." "Мартин чап марказий ҳимоячи сифатида ўйнашни давом эттирадими?" деган саволга у шундай деди: "У ҳамма нарсани жуда яхши бажаради.
Ҳар доим диққатли ва интизомли. У биз хоҳлаган нарсани тақдим этмоқда, шу сабабли у ўйинда иштирок этмоқда." Шанба, 6-декабр куни "Барселона" сафарда "Бетис"га қарши ўйин ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.