
Мексика ва Жанубий Африка терма жамоалари 2026 йилги Жаҳон чемпионати очилиш учрашувида майдонга тушади. Учрашув 11-июн куни "Азтека" стадионида бўлиб ўтади.
Қизиқарли жиҳати шундаки, ушбу жамоалар 2010 йилги мундиалнинг очилиш ўйинида ҳам учрашган эди. Ўшанда Жанубий Африка мезбон сифатида қатнашган ва ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.
Бу тарихда илк бор очилиш ўйини такрорланиши бўлади. А гуруҳига шунингдек, Жанубий Корея терма жамоаси ҳам тушган.
Тўртинчи жамоа эса Европа плей-офф ўйинлари натижасига кўра аниқланади: бу Дания, Шимолий Македония, Чехия ёки Ирландия бўлиши мумкин. 2026 йилги Жаҳон чемпионати Мексика, АҚШ ва Канада мезбонлигида 11-июн - 19-июл кунлари ўтказилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.