
Франция чемпионати 15-тури доирасидаги ўйинда "Монако" сафарда "Брест" жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Мезбонлар сафида ягона голни 28-дақиқада Камори Думбия ўз номига ёздириб қўйди.
Эътиборга молик жиҳати, монаколиклар ўйиннинг 60-дақиқасидан бошлаб бир футболчига кўп устунликка эга бўлишди, аммо бу уларга натижа келтирмади. Мазкур мағлубият "Монако" учун Лига 1 доирасидаги сўнгги бешта ўйинда тўртинчиси бўлди.
Олдинроқ Александр Головин етакчилигидаги жамоа "ПСЖ"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, "Ренн" (1:4), "Ланс" (1:4) ва "Париж" (0:1) жамоаларига имкониятни бой берган эди. Себястен Поконоли бошқараётган "Монако" ҳозирда турнир жадвалида 23 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.
Жамоа кейинги турда 14-декабр куни сафарда "Марсель"га қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.