12:45 / 31.01.2017
5 992

«Пахтакор» ўз етакчиларидан бирини асосий рақибига бериб юборди

«Пахтакор» ўз етакчиларидан бирини асосий рақибига бериб юборди

Ўтган мавсумда «Пахтакор» сафида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, жамоа етакчисига айланган ва терма жамоадан чақирув олган ёш футболчи Жалолиддин Машарипов янги мавсумни Тошкентнинг бошқа жамоасида ўтказади, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Ўтган мавсум чемпиони «Локомотив» ушбу футболчини ижарага олган. Бунда чемпион жамоанинг Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этиши муҳим ролни бажарган ва ёш футболчи эндиликда халқаро майдонда ўзини кўрсатиши мумкин бўлади.

«Пахтакор» тарбияланувчиси саналган Жалолиддин Машарипов «Локомотив»га 6 ойга ижарага берилди. Ҳозиргача у жамоамиз учун олий лигада 64 учрашувда иштирок этиб, 10 гол муаллифига айланганди. Шунингдек, «Пахтакор» учун ички кубокларда 16 баҳсда 1 тўп киритган бўлса, Чемпионлар лигасида 12 баҳсда 1 гол муаллифи бўлган», дейилган жамоа расмий сайти хабарида.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи чизиғи вакили бўлган бу футболчининг «Пахтакор» билан амалда бўлган 2 йиллик шартномаси мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» ўз етакчиларидан бирини асосий рақибига бериб юборди