
Испания чемпионати 15-турининг ягона жума куни ўтказилган учрашуви "Реал Овьедо" ва "Мальорка" ўртасида бўлиб ўтди. Биринчи бўлимда мезбонлар тўпни кўпроқ назорат қилишди ва рақиб дарвозасига зарбаларни кўпроқ йўллашди.
Шунга қарамай, меҳмонлар кўпроқ аниқ зарбалар йўллашга муваффақ бўлишди. Аммо танаффусгача мухлислар гол кўрмади.
Иккинчи бўлимда ўйин ритми жиддий ўзгармади. "Реал Овьедо" ва "Мальорка" ҳужумларда суст кўринишди.
Мезбонлар фақат бир марта дарвоза томон аниқ зарба йўллашди. Ўйин охирида VAR тизими аралашуви натижасида мезбонлардан Санти Касорла ва Федерико Виньяс қоидабузарликлари учун қизил карточка олишди ва жамоа ўйинни тўққиз киши бўлиб якунлади.
Натижада учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. "Мальорка" Ла Лига жадвалида 15-ўринда, "Реал Овьедо" эса 19-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.