
"Ювентус"нинг собиқ директори Лучано Моджи "Ювентус" жорий мавсум А Серия чемпионлиги учун асосий даъвогарлар қаторида эмаслигини таъкидлади. Турин клуби 13 турдан сўнг еттинчи ўринда бораётган бўлса-да, пешқадамдан бор-йўғи беш очко орқада.
"Спаллетти яхши мураббий, аммо "Ювентус" ҳали ғалаба қозонишни ўрганмаган. Клуб янги раҳбарият бошчилигида қайта қурилишни давом эттирмоқда ва ҳозирча скудетто учун курашиш имкониятига эга эмас.
Мен "Ювентус"ни чемпионлик учун асосий даъвогарлар қаторига қўшмасдим – улар ҳаттоки тўртликка кириш учун ҳам қийинчиликка дуч келиши мумкин", – деди Моджи Италия ОАВларга. Якшанба куни "Бианконери" сафарда А Серияда биринчи ўринни "Милан" билан бўлишишаётган "Наполи"га қарши ўйин ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.