date

Барселона Араухога ўринбосар изламоқда


Барселона марказий ҳимоячи Роналд Араухонинг ўрнини босувчи футболчи қидирмоқчи. Уругвайлик футболчи яқинда Челси билан бўлган ўйинда 0:3 ҳисобига мағлубиятдан кейин қизил карточка олгани сабабли руҳий муаммоларга дуч келган.

Diario Sportнинг хабарига кўра, агар Араухо қишки трансфер ойнаси очилгунига қадар руҳий тикланмаса, Барселона унинг ўрнига бошқа футболчини қўшиб олишни кўриб чиқади. Каталон клуби президенти Жоан Лапорта яқинда Роналд Араухони қўллаб-қувватлашини билдирган.

26 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Араухога ўринбосар изламоқда