date

Сантьяго Хименес АПЛ клубларига таклиф қилинди


“Милан” ҳужумчиси Сантьяго Хименеснинг Англияга йўл олиши ҳақидаги миш-мишлар давом этмоқда. Мексикалик футболчи Италияда ўзини кўрсата олмади ва “россонери” бош мураббийи Массимилиано Аллегри уни ўз режаларига қўшмаяпти.

TEAMtalk хабарига кўра, 24 ёшли футболчи хизматлари Англиянинг “Вест Хэм” ва “Лидс” клубларига таклиф қилинган. Трансфер январ ойидаёқ амалга ошиши мумкин.

Жорий йил бошида “Милан” Хименесни Нидерландиянинг “Фейеноорд” клубидан 30 миллион евродан ортиқ миқдорда харид қилган эди. Transfermarkt маълумотига кўра, ҳозирда футболчининг нархи 25 миллион евродан иборат.

Ушбу мавсумда ҳужумчи 11 ўйинда 1 гол ва 2 голли узатма қайд этган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сантьяго Хименес АПЛ клубларига таклиф қилинди