
Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида собиқ Мадриднинг "Реал" юлдузлари Криштиану Роналду ва Хамес Родригес ўртасидаги эҳтимолий учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди. Португалия ва Колумбия жамоалари К гуруҳидан ўрин олди.
Ушбу гуруҳда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам иштирок этади, шунингдек, плей-офф ғолибларидан бири ҳам бу гуруҳга қўшилади. "Роналду ва Хамеснинг тўқнашуви?
Мен уларнинг ҳар иккисини ҳам жуда яхши кўраман. Бу борада бошқа нима дейишимни билмайман.
Мен уларга ва уларнинг жамоаларига фақат энг яхши тилакларни тилайман, лекин улар Бразилиядaн кейинда бўлишларини хоҳлайман", – деди Анчелотти қуръа натижаларини шарҳлар экан. Бразилия эса C гуруҳида ўйнайди.
Бу гуруҳда Бразилия Марокаш, Шотландия ва Гаити жамоалари билан баҳс олиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.