
“Барселона” спорт директори Деку вингер Рафинья Диас ҳақида ўз фикрларини билдирди. Яқинда бразилиялик футболчи жароҳатдан сўнг сафга қайтди ва дарҳол ўзини кўрсата бошлади.
“Рафинья – ўзгача футболчи, у “Барселона” учун жуда муҳим. У жамоага иштиёқ олиб киради ва мухлислар орасида ҳақли равишда ҳурмат қозонган.
Флик унга катта ишонч бағишлаган”, – деди Деку испан ОАВларга берган интервьюсида. 28 ёшли “кўк-анорранглилар” юлдузи жорий мавсумда 11 ўйинда 4 та гол уриб, 3 та голли узатма амалга оширди.
Бугун каталонияликлар “Ла Лига” 16-тури доирасида сафарда “Бетис”га қарши баҳс олиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.