date

Гвардиола «Манчестер Сити» муаммоларини тушунтирди


«Манчестер Сити» сўнгги учрашувларда барқарорликдан йироқ бўлиб, ҳимояда муаммоларга дуч келди. Жамоа яқинда «Фулхэм» устидан 5:4 ҳисобига ғалаба қозонган бўлса-да, тўрт марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.

Бунгача жамоа «Лидс»дан (3:2), «Байер»дан (0:2) ва «Ньюкасл»дан (1:2) ҳам гол ўтказиб юборган эди. «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола вазиятни қуйидагича изоҳлади: «Бизнинг ҳимоямиз етарлича яхши, албатта, индивидуал хатолар бўлиб туради, аммо фақат бу муаммо эмас.

Масалан, «Фулхэм»га қарши ўйинда асосий муаммо майдоннинг юқори қисмида тажовуз етишмаслигида эди. Биз керакли даражада прессинг ўтказа олмадик – натижада шундай бўлди.

Биз ўзимизни хавфсизроқ ҳис қиламиз, агар тўп дарвозамиздан узоқда бўлса, лекин футболчилар 95 дақиқа давомида бир хил ритмни сақлай олмайди. Бу борада кўп ишлашимиз керак.» Шанба куни бўлиб ўтадиган «Сандерленд»га қарши ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола «Манчестер Сити» муаммоларини тушунтирди