
Испания чемпионатининг 15-турида "Барселона" жамоаси Севильяда "Бетис"га қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин учун кутилаётган старт таркиблари эълон қилинди.
"Бетис": Валйес (дарвозабон), Валентин Гомес, Натан, Бартра, Руибал, Рока, Форналс, Эззалзули, Алтимира, Антони, Хуан Эрнандес. "Барселона": Жоан Гарсия (дарвозабон), Бальде, Жерар Мартин, Кубарси, Кунде, Педри, Эрик Гарсия, Решфорд, Рафинья Диас, Ямаль, Левандовски.
"Бетис" таркибида Искo Аларкон, Софьян Амрабат, Эктор Белерин ва Жовонни Ло Челсо жароҳатлар сабабли ўйин ўтказишлари номаълум. "Барселона" сафида эса Марк-Андре тер Штеген, Гави ва Дани Олмо жароҳат туфайли майдонга туша олмайди.
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг сўзларига кўра, Фермин Лопес фақат бир неча дақиқа майдонга тушиши мумкин. Шунингдек, Флик Френки де Йонгнинг асосий таркибда пайдо бўлиш эҳтимолини ҳам истисно қилмади.
"Бетис" Ла Лигада бир ўйин кам ўтказган ҳолда "Барселона"дан 13 очкога орқада қолмоқда. Ўтган иш ҳафтасида "Бетис" Испания Кубогида "Торрент"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, "Барселона" эса Примерада "Атлетико Мадрид" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Испания чемпионатининг 14-турида "Бетис" Севилья дербисида "Севилья"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, "Барселона" аввал "Алавес"ни, сўнгра "Атлетико"ни бир хил 3:1 ҳисобида мағлуб этди. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги мазкур баҳс Севильядаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади.
Ўйин Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади. Тўғридан-тоғри матнли онлайн трансляцияни кузатиб боринг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.