date

Иордания мураббийи: Месси билан учрашув алоҳида ҳодиса


Иордания терма жамоаси бош мураббийи Жамол Селлами 2026-йилги Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш натижаларига муносабат билдирди. Жамоа J гуруҳида Аргентина, Австрия ва Жазоир терма жамоалари билан бирга жой олди.

"Гуруҳ кучли, лекин бизнинг ҳам имкониятларимиз бор. Месси билан учрашув – бу алоҳида ҳодиса, аммо Жаҳон чемпионатида тасодифлар бўлмайди.

Ўтган турнирда Саудия Арабистони Аргентинани мағлуб этган эди. Футболчилар учун мотивация муҳим, Аргентина, Австрия ва Жазоирга қарши ўйинлар эса қимматли тажриба бўлади.

Жаҳон турнирларида жамоалар ўртасида катта фарқ йўқ, биз Иордания футболини энг яхши тарзда намоиш этишга умид қиламиз", – деди Селлами CNA нашрига. Иордания ҳозирда ФИФА рейтингида 66-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Иордания мураббийи: Месси билан учрашув алоҳида ҳодиса