date

Попович: Австралияликлар аллақачон чипталар буюртирмоқда


Австралия терма жамоаси бош мураббийи Тони Попович 2026-йилги Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимидан сўнг биринчи изоҳини берди. Австралия D гуруҳига тушди ва АҚШ ҳамда Парагвайга қарши ўйнайди.

Яна бир рақиб плей-офф учрашувларидан сўнг аниқланади. Бу ўйинларда Туркия, Руминия, Словакия ва Косово иштирок этади.

"Мен биламан, кўплаб австралияликлар биз кимга қарши ўйнашимизни билганидан сўнг аллақачон чипталар буюртиришни бошлашди. Биз катта қўллаб-қувватлашга эгамиз ва ҳар бир австралиялик биз учун жон куйдиради, деб ишонаман.

Жамоамиз узоқ йиллардан кейин бу сафар саралашни анча осонлик билан якунлади. Сўнгги ўртоқлик ўйинларида кўплаб ёш футболчиларимизга ўзларини кўрсатиш имкониятини бердик, бу таркибимиз чуқурлигини оширишга ёрдам берди.

Энди эса сўнгги тайёргарликларни бошлаймиз", - дея мураббийнинг сўзларини ФИФА расмий сайти келтирди. Австралия ФИФА рейтингида 26-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Попович: Австралияликлар аллақачон чипталар буюртирмоқда