date

Реал футболчисига Саудия Арабистони 120 млн евро таклиф қилди


Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Браим Диас ўз фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Ўтган ёзда саудияликлар Диасга қизиқиш билдирган эди ва энди улар таклифни яхшилашга тайёр.

OK Diario нашри хабарига кўра, Диасга тўрт мавсум давомида ҳар йили 30 миллион евро маош, жами 120 миллион евролик шартнома таклиф қилинмоқда. Футболчининг келажаги борасидаги якуний қарор жорий йилда бўладиган жаҳон чемпионатидан сўнг қабул қилиниши кутилмоқда.

Реал Мадрид уни жамоада сақлаб қолишни истаса-да, Диаснинг майдонда кам вақт ўтказиши муаммо бўлиши мумкин. 2025/2026 йилги мавсумда Диас 16 та ўйинда қатнашган бўлса-да, умумий ҳисобда 454 дақиқа майдонда бўлган (ўртача ҳар бир ўйинда 28,4 дақиқа).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал футболчисига Саудия Арабистони 120 млн евро таклиф қилди