date

Япония мураббийи: "Жуда қийин гуруҳдамиз"


Япония терма жамоаси бош мураббийи Хадзиме Мориясу Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг жамоаси F гуруҳида Нидерландия, Тунис ва Европа плей-офф B ғолиби (Украина, Швеция, Польша ёки Албания) билан куч синашади.

"Биз жуда қийин гуруҳга тушганимизни ҳис қиламан. Нидерландия дунёнинг етакчи футбол давлатларидан бири.

Улар ҳали Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмаган бўлса-да, финалда ўйнашган. Тунис эса саралаш босқичида 9 марта ғалаба қозониб, бирорта ҳам гол ўтказмаган кучли жамоа", — деди Мориясу CNA нашрига.

"Бизнинг футболчилар ўз клубларидаги кундалик фаолиятда ўзларини кўрсатиб, таркиб учун қаттиқ рақобат қилишларини истайман. Бизнинг умумий мақсадимиз — Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш.

Бу осон бўлмаслигини биламан, аммо биз бу йўлдаги тайёргарликни ишонч билан ўтказишимиз керак. Албатта, бунга эриша оламиз".

Айни пайтда Япония ФИФА рейтингида 18-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Япония мураббийи: "Жуда қийин гуруҳдамиз"