
Давлат Думаси депутати Дмитрий Свищёв ФИФАнинг АҚШ президенти Дональд Трампга махсус тинчлик мукофотини топширганига муносабат билдирди. Ушбу қарор Свищёвда ҳайрат уйғотган.
"Бу янгиликни ҳайрат билан ўқиб чиқдим. Ғалати қарор.
Айниқса, Трамп футболга ҳеч қандай алоқадор эмас. Агар гольф федерацияси унга қандайдир мукофот топширганида эди, тушунарли бўларди, чунки у гольфни яхши кўради", деди депутат "Советский спорт" нашрига берган изоҳида.
Шунингдек, Свищёв ушбу мукофот қандайдир келишувларнинг бир қисми бўлиши ва охир-оқибат футбол фойдасига хизмат қилиши мумкинлигини тахмин қилди. Маълумки, 48 терма жамоа иштирокида бўлиб ўтадиган 2026-йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида 11-июндан 19-июлгача ўтказилади.
Турнирда жамоалар 12 гуруҳга бўлинади, ҳар бир гуруҳда 4 та жамоа бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.