
Ферран Торреснинг хет-трики "Барселона" жамоасига Ла Лига доирасидаги шанба кунги ўйинда "Бетис"га қарши 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди. Испаниялик ҳужумчи 11-дақиқада, 13-дақиқада ва 40-дақиқада гол уриб, учрашувдаги муҳим рольни ўйнади.
"Ферран жуда ақлли футболчи. У бўш зоналарни ажойиб тарзда кўра олади ва бугун бу фазилатини фантастик тарзда намоён этди.
У ўзига ишонади, психологик жиҳатдан кучли. Бунинг барчаси машаққатли меҳнат натижасида эришилади.
Торрес асосий таркибда ўз ўрнига лойиқ. У ҳар доим керак бўлганда ёрдамга шай туради", – деди ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мураббий Флик.
Ферран Торрес жорий Испания чемпионати мавсумида жами 11 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу натижа бўйича у фақат "Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппедан (16 та гол) орқада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.