date

Арсенал Бен Уайтни Ман Сити билан сотмади


Манчестер Сити Лондоннинг Арсенал жамоаси ҳимоячиси Бен Уайтга қизиқиш билдирди. Аммо Арсенал раҳбарияти рақобатчи клуб билан 28 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокара ўтказишдан бош тортди.

Жорий мавсумда асосий таркибда доимий ўрин ололмаган Уайт сотилмаслиги ҳақида Арсенал аниқ баёнот берди. Худди шунингдек жавобни Комо, Марсель ва Мадриднинг Атлетико клублари ҳам олишди, улар ҳам футболчини ўз сафларига қўшмоқчи эди.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, Бен Уайтнинг трансфер қиймати 38 миллион евроға баҳоланади ва ҳимоячининг Арсенал билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал Бен Уайтни Ман Сити билан сотмади