date

Флик: "Барселона"нинг ғалабаси билан фахрланаман


“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик “Бетис”га қарши ўйинда 5:3 ҳисобида қўзонилган ғалабадан ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. “Кўк-анорранглилар” сафида Ферран Торрес хет-трик қайд этди, шунингдек, Ламин Ямал ва Руни Бардгжи ҳам биттадан гол киритишди.

“Биз ўйинни яхши ўтказдик – айниқса, биринчи таймда. Иккинчи тайм охирига келиб футболчилар чарчаб қолди.

Охирги дақиқалардаги хатоликлар ҳақида гапириш мумкин, лекин мен ижобий жиҳатларга эътибор қаратишни афзал биламан – бугунги ўйин мен учун муваффақиятли бўлди. Тўпни кўп назорат қилдик, бу бизга ярашади.

Мен мухлисларимиз, футболчиларимиз ва клубимиз учун хурсандман”, – деди Фликнинг сўзларини Barca Universal нашри келтиради. 9-декабр, сешанба куни, каталонияликлар Чемпионлар Лигаси доирасида Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби билан баҳс олиб боришади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик: "Барселона"нинг ғалабаси билан фахрланаман