date

Миср терма жамоаси мураббийи: "Бизда катта мақсадлар бор"


Миср терма жамоаси бош мураббийи Ҳусам Ҳасан Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръаси натижалари ҳақида ўз фикрларини билдирди. 2026 йилда учта давлатда бўлиб ўтадиган мусобақада Миср G гуруҳида Бельгия, Эрон ва Янги Зеландия билан тўқнаш келади.

"Бельгия ҳам, Эрон ҳам кучли жамоалар. Жаҳон чемпионатида осон ўйинлар бўлмайди, биз энг яхши жамоаларга қарши юқори даражада ўйнаймиз.

Мисрнинг катта мақсадлари бор ва биз имкони борича узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз", – деди Ҳасан ahram.org нашрига берган интервьюсида. "Биз ўз ишимизга эътибор қаратамиз.

Африка Миллатлар Кубоги мусобақасидан сўнг жаҳон чемпионатига тайёргарлик учун вақтимиз бўлади. Шунингдек, халқаро танаффуслар чоғида ўтказиладиган ўртоқлик ўйинлари ҳам тайёргарлик учун яхши имконият бўлади.

Ким узоқроққа боришни ва мухлисларга қувонч улашишни истаса, астойдил ишлаши ва мақсадга содиқ қолиши керак", – дея қўшимча қилди Ҳасан. Миср терма жамоаси ФИФА рейтингида 34-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Миср терма жамоаси мураббийи: "Бизда катта мақсадлар бор"