
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Мостовой 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръаси натижалари бўйича ўз фикрларини билдирди. "Менга Франция, Сенегал, Норвегия (Ҳолланд билан) ва плей-офф ғолибидан иборат гуруҳ кучли кўринди.
Қолган гуруҳлар нисбатан тенг кучга эга, бу гуруҳ эса бошқалардан ажралиб туради", — деди Мостовой "Матч ТВ"га берган интервьюсида. Шунингдек, эксперт Голландия, Япония ва Тунис иштирок этадиган гуруҳни ҳам алоҳида эътироф этди.
Унинг фикрига кўра, чемпионатда 2-3 та кучли гуруҳни ажратиб кўрсатиш мумкин. Жаҳон чемпионати – 2026 11-июн куни бошланиб, 19-июлгача давом этади.
Мусобақа тарихида илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади. Амалдаги чемпион — Аргентина терма жамоаси.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.