date

Арне Слот: Оптимизм учун асос бор


“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слотнинг фикрича, жамоанинг натижалари ёмон кўринаётган бўлса-да, бу ҳолат ҳақиқатдан фарқ қилади. Шанба куни мерсисайдликлар яна ғалабани қўлга кирита олишмади – “Лидс” билан 3:3 ҳисобига дуранг ўйнашди.

Англиянинг амалдаги чемпионлари ҳисобда олдинда бўлишган эди, аммо иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг олтинчи дақиқасида ўз устунликларини сақлаб қола олишмади. "Бизда оптимизмни сақлаш учун асослар бор.

Балким фақат икки учрашувда рақиблар биздан кўпроқ вазият яратгандир. Аммо гап бу эмас.

Натижаларга эришиш учун кўпроқ гол уриш ва камроқ гол ўтказиш керак", – деди Слот Sky Sportsга берган интервьюсида. Айтилишича, мураббийнинг ўрнига бошқа номзодлар кўриб чиқилмоқда.

“Ливерпул” АПЛ турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. Чемпионатнинг сўнгги ўнта учрашувида “қизиллар” фақат икки марта ғалаба қозонишган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот: Оптимизм учун асос бор