
Ла Лиганинг 15-тури доирасида Мадриднинг "Реал" жамоаси Виго шаҳри вакили "Сельта"га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсга оид тахминий асосий таркиблар билан танишинг.
"Реал": Куртуа (дарвозабон), Каррерас, Асенсио, Рюдигер, Милитао, Тчуамени, Гюлер, Винисиус Жуниор, Беллингем, Вальверде, Мбаппе. "Сельта": Раду (дарвозабон), Каррейра, Маркос Алонсо, Старфельт, Хави Родригес, Руэда, Мигель Роман, Мориба, Сарагоса, Иглесиас, Аспас.
"Реал"да жароҳатлар сабабли Давид Алаба, Трент Александр-Арнольд, Ферлан Менди ва Дани Карвахаль майдонга туша олмайди. Бундан ташқари, Дин Ҳойсен ва Эдуардо Камавинганинг иштирок этиши шубҳа остида.
"Сельта" сафида эса Жозеф Айду жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборади. "Реал" ўзининг сўнгги Ла Лига учрашувида "Атлетик Бильбао"ни 2:0 ҳисобига мағлуб этган бўлса, "Сельта" "Эспаньол"га 0:1 ҳисобига имкониятни бой берди.
Турнир жадвалида "Реал" "Сельта"дан 20 очко олдинда. Учрашув бугун, 7 декабр куни, Тошкент вақти билан соат 23:00 да "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувнинг матнли онлайн трансляциясини кузатиб боринг. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.