
20 ёшли қаноат ҳужумчиси Руни Барджи 'Барселона' сафида биринчи бор гол уришга муваффақ бўлди. Швециялик футболчи 'Бетис'га қарши ўйинда (5:3) асосий таркибда майдонга тушди ва ўз номига битта гол ҳамда битта голли узатмани ёздириб, учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди.
"Педрини тўп билан кўрганимни эслайман. Ўша пайтда менга фақат узатмани кутиш қолган эди.
Муҳими, керакли жойда бўлиб, ҳужумни муваффақиятли якунлаш эди. Умид қиламанки, яхши спорт формасини сақлаб қоламан.
Тез-тез майдонга тушиб, жамоага ёрдам беришни ва мураббийнинг ишончини қозонишни хоҳлайман. Бу ажойиб туйғу, ҳис-туйғуларимни сўз билан ифодалаш қийин.
Ҳамма менинг клубимизни қанчалик яхши кўришимни билади", – деди ёш футболчи интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Руни Барджи ўтган ёзда Даниянинг 'Копенгаген' клубидан 'Барселона'га ўтган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.