date

Янги Зеландия мураббийи: "Ёмонроқ бўлиши мумкин эди"


Янги Зеландия миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Даррен Бейзли 2026-йил футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръаси натижалари бўйича фикр билдирди. "Олл Уайтс" жамоаси G гуруҳидан жой олди ва Бельгия, Миср ҳамда Эрон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

"Бу қийин гуруҳ. Уларнинг барчаси кучли жамоалар, аммо бошқа гуруҳларга қараганда, бу ёмонроқ бўлиши мумкин эди, деб ўйлайман.

Энди иш бошланади. Бизга мос келадиган меҳмонхоналар ва машғулот базаларини қидиришни бошлаймиз", – дейди мураббий Friends of Football порталига берган интервьюсида.

"Жаҳон чемпионатидан олдин март ойида ўйналадиган ўйинлар ойнаси бор. Энди кимга қарши ўйнашимизни билганимиздан сўнг, тайёргарликни тўлиқ бошлашимиз мумкин".

Янги Зеландия FIFA рейтингида 89-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Янги Зеландия мураббийи: "Ёмонроқ бўлиши мумкин эди"