date

Киву: Ҳар бир тўп учун курашдик


Италия чемпионатида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Интер" жамоаси "Комо" дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритди.

Шунга қарамай, Милан клуби бош мураббийи Кристиан Киву ўз шогирдларининг ўйнига нисбатан бироз танқидий фикрлар билдирди. "Бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишимиз мумкин эди.

Биринчи бўлимда биroz босим остида қолдик. Тўпни вертикал ҳаракатлантиришда дадилроқ бўлишимиз керак эди.

Шундай бўлса-да, уч очкони қўлга киритдик. Йигитлар ҳар бир тўп учун иштиёқ билан курашишди, бу менга ёқди", – дея Кивунинг сўзларини келтиради fcinter1908.it.

Серия А доирасидаги навбатдаги ўйинда миланликлар 14-декабр, якшанба куни "Женоа" жамоасига қарши баҳс олиб борадилар.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Киву: Ҳар бир тўп учун курашдик