date

Белоус: "Инфантино Трампга мойиллигини кўрсатди"


Москванинг "Локомотив" клуби собиқ вице-президенти Юрий Белоус ФИФА президенти Жанни Инфантинони ЖЧ-2026 қуръа маросимидан сўнг танқид қилди. Бу ҳақда у "Евро-Футбол.Ру" нашрига берган интервьюсида ўз фикрларини билдирди.

"Биламизки, Инфантино Трампга яна бир бор мойиллигини кўрсатишдан завқ олади. Бу қуръа маросимида Трампнинг сайлов кампаниясида ишлатилган севимли қўшиқлари янграганида ҳам кўриниб турди.

Бу қўшиқ Америка репертуаридаги энг яхши асар деб бўлмайди. Шунингдек, унга мукофот топширилиши ҳам шуни тасдиқлайди.

Трамп ёши улуғ инсон, бундай совғаларни катта мамнуният билан қабул қилади. Шунинг учун одамлар табассум қилишди, кулишди.

Аммо бу, албатта, тарихда илк бор 48 та жамоа қатнашадиган Жаҳон чемпионатини бекор қилмайди. Энди Кюрасао каби кичик давлатлар ҳам ўйнайди", деди Белоус.

Қуръа ташлаш маросими давомида ФИФА президенти Дональд Трампни Тинчлик мукофоти билан тақдирлади. Жаҳон чемпионати – 2026 АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида 11-июндан 19-июлгача бўлиб ўтади.

Унда рекорд даражада кўп жамоа – 48 та иштирок этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Белоус: "Инфантино Трампга мойиллигини кўрсатди"