
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель 2026-йилги Жаҳон чемпионати давомида ноодатий қарор қабул қилиши мумкинлигини айтди. Унга кўра, захирадаги футболчилар ўйин вақтида захира ўриндиғида эмас, балки кийиниш хонасида бўлиши мумкин.
Бу қарор юқори ҳароратли об-ҳаво шароитларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўриб чиқилмоқда. "Захира футболчилари кийиниш хонасида бўлса?
Агар бу бизга ўйинларда ёрдам берса, биз бундай имкониятни ўйлаб кўришимиз керак. Албатта, бу ҳеч кимга ёқмайди, чунки мен футболчиларнинг майдон яқинида бўлишини, энергияни ҳис қилишини ва бизни руҳлантиришини хоҳлайман.
Аммо бундай ҳолатни Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кўрганман. Умид қиламанки, бу йўлдан боришга мажбур бўлмаймиз", – деди Тухель BBC Sportга берган интервьюсида.
Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026да Хорватия, Гана ва Панама билан бир гуруҳда ўйнайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.