
Барселона ҳужумчиси Ферран Торрес Бетисга қарши ўйинда хет-трик муаллифи бўлиб, жамоасига 5:3 ҳисобида ғалаба келтирди. 25 ёшли футболчи ўйиннинг 40-дақиқасигача учта гол уришга муваффақ бўлди.
Якуний ҳуштакдан сўнг, испан ҳужумчиси ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди. "Биз биринчи голни ўтказиб юборган бўлсак-да, ажойиб жавоб бера олдик ва вазиятни ўз фойдамизга ўзгартирдик.
Бетис юқори ўринларда бораётган жамоа, улар ҳар доим муаммолар туғдириши мумкин ва биз ўйиннинг бошиданоқ кураш олиб боришимиз кераклигини тушунган эдик. Менинг статистикам?
Бу мен учун аҳамиятли эмас. Мен нима қила олишимни яхши биламан.
Барселона асосий таркибида ўрин олишга қодир эканлигимдан хабардорман. Барқарорлик ва интизом – бу муваффақиятнинг асосий калити", – деди Торрес ўйиндан кейинги интервьюсида.
Ушбу ғалаба натижасида "кўк-анорранглилар" Мадриднинг Реал клубидан тўрт очкога олдинга чиқди, бироқ "қаймоқранглилар"нинг бир ўйини заҳирада қолмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.