date

Рафинья ўз келажаги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Рафинья ўз келажаги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди
Барселона вингери Рафинья испан нашри Sport томонидан тарқатилган хабарларга муносабат билдирди. Нашрда айтилишича, Рафинья ва Каталония клуби ўртасида жаҳон чемпионатидан сўнг бразилиялик футболчига Саудия Арабистонига ўтишни осонлаштирувчи келишув мавжуд.

"Бу бемаъниликни қаердан олишади, билмайман, лекин майли. Улар доим ёлғон хабарлар тарқатади, жуда яхши", - деб ёзди Рафинья ижтимоий тармоқларда.

2025/2026 йилги мавсумда Рафинья 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди. "Барселона" Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва "Реал"дан 4 очкога олдинда.

Мадрид клуби эса бир ўйинни кам ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафинья ўз келажаги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди