
Россия терма жамоаси ва Москванинг "Спартак" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой 2026-йилги Жаҳон чемпионати фаворитлари ҳақида фикр билдирди. "Беш-олти жамоани фаворит деб аташ мумкин, аммо биз ҳозирча ким кимга қарши тўқнаш келишини билмаймиз.
Масалан, Аргентина, Бразилия, Франция ёки Испания ўйинчилари плей-оффнинг илк босқичидаёқ бир-бирига қарши чиқиб қолиши мумкин," - дейди футбол эксперти "Матч ТВ"га берган интервьюсида. Жаҳон чемпионати келаси йил ёзида Шимолий Америка давлатларида бўлиб ўтади.
Мусобақа ўйинларига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентинадир.
Лионел Скалони бошчилигидаги жамоа турнирнинг финалида Франция терма жамоасини пенальтилар серияси орқали мағлуб этган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.