date

Оливер Гласнер Муноснинг жароҳати ҳақида маълумот берди

Оливер Гласнер Муноснинг жароҳати ҳақида маълумот берди
"Кристал Пэлас" якшанба куни меҳмон бўлиб "Фулхэм"га қарши ўйин ўтказади. Аммо "бурғутлар" таркибида ўнг қанот ярим ҳимоячиси Даниэль Мунос бўлмайди.

Ўйин олдидан "Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнер бу борада изоҳ берди. "Унинг тиззасида муаммо бор.

Унга дам керак, шунинг учун у ўйнамайди. Биз хавфга бормаймиз.

Умид қиламизки, у "Манчестер Сити"га қарши ўйингача тикланиб улгуради", - деди Гласнер Sky Sportsга берган интервьюсида. Ўтган турда "Бёрнли"га қарши ўйинда айнан Муноснинг голи "Кристал Пэлас"га 1:0 ҳисобига ғалаба келтирганди.

"Манчестер Сити"га қарши ўйин бир ҳафта ўтиб, 14-декабр куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Оливер Гласнер Муноснинг жароҳати ҳақида маълумот берди