date

Нуну Эшпириту Санту: Боуэн – ажойиб футболчи


Англия Премер-лигасининг 15-тур ўйинлари давом этмоқда. Унда "Брайтон" ва Лондоннинг "Вест Хэм" клублари ўзаро куч синашиб, бир-бирига биттадан гол уриб, дуранг натижа қайд этишди.

"Болғичилар" сафида жамоа сардори Жаррад Боуэн гол муаллифига айланди. "Вест Хэм" бош мураббийи, португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту ўз шогирдини мақташдан тийилмади.

"Жаррад – ажойиб футболчи. Мен у учун жуда хурсандман.

Унга ушбу гол кайфият ва ўзига бўлган ишончни ошириш учун зарур эди", – дея Санту сўзларини келтиради BBC Sport. Ҳозирда "Вест Хэм" Англия чемпионатининг олий лигаси турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нуну Эшпириту Санту: Боуэн – ажойиб футболчи