
Колумбия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси, 2014 ва 2018 йилги жаҳон чемпионатлари қатнашчиси Абел Агилар ўз тажрибасига таяниб, гуруҳдаги рақибларни ҳаддан ташқари енгил қабул қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.
Агилaрнинг фикрича, Португалияга қарши баҳсга бутун эътиборни қаратиш — стратегик хато. Чунки гуруҳда биринчи марта мундиалга келаётган бўлса ҳам, Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч ким кутмаган даражада жиддий кучга айланиши эҳтимоли катта.
«Фақат Португалия билан овора бўлиб қолмаслик керак. Ўзбекистон ҳам рақиб, ҳам жуда хавфли жамоа. Кўпчилик "осон рақиб" деб ўйлайди, лекин айнан шундай жамоалар сизни энг қийин вазиятга солиб қўйиши мумкин», — деди у.
Собиқ футболчининг таъкидлашича, ўзи ўйнаган йиллар тажрибаси бир нарсани ўргатган: рақибга кам баҳo бериш — мағлубиятга энг қисқа йўл.
Агилaрнинг бу фикрлари Колумбия жамоасини жиддий тайёргарликка чақириш билан бирга, Ўзбекистоннинг ҳозирги авлодига нисбатан катта ҳурматни ҳам ифодалайди. Мундиалдаги дебютга тайёрланаётган ўзбек йигитлари эса айнан шундай кўтаринки баҳолардан қувват олаётганига шубҳа йўқ.
Ўхшаш ҳолатларни кўп кўрган Агиларнинг таъкидича, ҳар қандай “осон” деб баҳоланган рақиб кўпинча майдонда кутилмаган “сюрприз”га айланади. Шу боис Колумбия терма жамоаси барча рақибларини бир хил жиддият билан қабул қилиши керак.
Aкс ҳолда, мундиалда ҳар бир хато жавобсиз қолмайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.