date

Кенан Йилдиз Дел Пьеро рекордини такрорлади

Кенан Йилдиз Дел Пьеро рекордини такрорлади
"Ювентус" ҳужумчиси Кенан Йилдиз "Наполи"га қарши ўйинда ўзини кўрсатди. 20 ёшли футболчи учрашувнинг 59-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди (1:1).

Opta статистика экспертларига кўра, Йилдиз сўнгги 50 йил ичида 21 ёшдан кичик бўлган ҳолда Италия А Сериясининг дастлабки 15 турида 5 ёки ундан ортиқ гол киритган иккинчи "Ювентус" футболчисидир. Бунгача бу натижага 1994/95 мавсумида афсонавий Алессандро Дел Пьеро эришган.

Йилдиз жорий мавсумда Италия чемпионатида 13 ўйинда 5 гол урди ва 3 марта голли узатмани амалга оширди. Учрашув якунида эса "Наполи" футболчиси Расмус Хойлунд дубл қайд этиб, ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кенан Йилдиз Дел Пьеро рекордини такрорлади