
Мадриднинг "Реал" жамоаси "Сельта"га қарши бўлиб ўтган ўйинни (0:2) тўққиз киши бўлиб якунлади. Ўйиннинг 24-дақиқасида жароҳат олган Эдер Милитао алмаштирилди ва унинг ўрнига Антонио Рюдигер туширилди.
Иккинчи бўлим бошида "Реал" биринчи голни ўтказиб юборди, 66-дақиқада эса Франсиско Гарсия бир даqiqада иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Ўйиннинг якуний дақиқаларида Алваро Каррерас ҳам ҳакам билан қизғин баҳслашгани учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Тўққиз киши бўлиб қолган "Реал" деярли дарҳол Виллиот Сведберг томонидан урилган иккинчи голни ўтказиб юборди. Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа 16 турдан сўнг Ла Лига жадвалида 36 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Етакчи "Барселона"дан тўрт очко ортда қолмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.