Хаби Алонсо истеъфо хавфи ҳақида гапирди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг навбатдаги муваффақийятсиз ўйинидан сўнг ўз ҳолати ҳақида фикр билдирди. Якшанба куни "қироллик клуби" Ла Лига доирасида "Сельта"га ўз майдонида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Миш-мишларга кўра, агар чоршанба куни Чемпионлар лигаси баҳсида жамоа "Манчестер Сити"га ютқазса, Алонсо истеъфога чиқарилиши мумкин. ""Сити"га мағлубиятдан кейин истеъфо хавфи борми?
Бизнинг вазифамиз уч очко олиш. Энг муҳими шу, барча фикрларимиз шунга қаратилган.
Ўйин даражамизни яхшилашга қодир эканлигимизни исботлашимиз керак. Вазиятни ўзгартира оламанми?
Албатта. Биз буни жамоавий саъй-ҳаракатлар билан амалга оширамиз", – деди Алонсо матбуот анжуманида, унинг сўзларини "Газета.ru" нашри келтирган.
"Реал" Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва "Барселона"дан тўрт очко орқада қолмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг