date

Хаби Алонсо "Реал"нинг кутилмаган мағлубиятига изоҳ берди


Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг 16-турида "Сельта"га кутилмаганда ўз майдонида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Меҳмонлар сафида Виллиот Сведберг дубл қайд этиб, 54 ва 93-дақиқаларда гол урди.

"Реал"дан эса 64-дақиқада Фран Гарсия ва 92-дақиқада Алваро Каррерас қизил карточка олиб майдонни тарк этди, натижада мадридликлар учрашувни тўққиз киши бўлиб якунлашди. Хаби Алонсо ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди: "Натижадан қаттиқ асабийлашдик, чунки бутунлай бошқача якун кутилганди.

Милитаонинг жароҳати вазиятни кескин қийинлаштирди. Кўплаб эпизодларда етарлича интенсивлик кўрсата олмадик.

Юз берган воқеани тезроқ унутиш ва олдинга интилишни давом эттиришимиз керак. Бугун уч очкони бой бердик, аммо олдинда ҳали кўп ўйинлар бор." "Реал" ҳозирда турнир жадвалида пешқадам бўлган "Барселона"дан тўрт очкога орқада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо "Реал"нинг кутилмаган мағлубиятига изоҳ берди