23:05 / 01.02.2017
5 355

«Локомотив» Анталияда тўртта назорат ўйини ўтказишни режалаштирган

«Локомотив» Анталияда тўртта назорат ўйини ўтказишни режалаштирган

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттириш мақсадида «Локомотив» футболчилари бугун кечки пайт Анталияга етиб келишди. Жамоа аъзолари Белекдаги «Sueno Hotels Deluxe» меҳмонхонасига жойлашишди.

Бу ерда ҳаво ҳарорати яхши, иқлим мўътадил. Бир сўз билан айтганда, айни футбол ўйнайдиган ҳаво. Биз жойлашган меҳмонхонада шунингдек, Россия премьер-лигаси вакили «Крилья Советов» ҳам истиқомат қилмоқда. Улар 7 февралга қадар шу ерда бўлишар экан. «Локомотив» эса 13 февралгача Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради.

Икки ҳафта оралиғида «темирйўлчилар» тўртта назорат беллашувида иштирок этишади.

Дастлабки синов-назорат баҳси 3 февраль куни Туркманистоннинг «Олтин Аср» жамоасига қарши кечади. Кейин 6 февралда футболчиларимиз Босния ва Герцеговинанинг «Сараево» ФК клуби билан куч синашишади.

Кейинги иккита баҳс эса Қозоғистон ва Украина жамоалари билан бўлади. 10 февралда «Ордабаси», 12 февралда эса «Зарья»га қарши назорат беллашувини ўтказамиз.

«Локомотив»нинг Анталиядаги ўртоқлик ўйинлари:

3 февраль. «Локомотив» — «Олтин Аср»
6 февраль. «Локомотив» — ФК «Сараево»
10 февраль. «Локомотив» — «Ордабаси»
12 февраль. «Локомотив» — «Зарья»

Машғулот майдонлари шундоқ меҳмонхонанинг ёнгинасида жойлашган бўлиб, у ерда барча шароитлар етарли. Биласиз, «Локомотив»ни бу мавсум ҳам ниҳоятда жиддий ўйинлар кутмоқда. Жамоамиз мавсумни 20 февраль куни Осиё чемпионлар лигасидаги баҳс билан бошлайди. Шу куни Саудия Арабистонида «Ал Таавон» меҳмони бўламиз. Шундай экан, барчанинг эътибори жорий мавсумни ҳам ижобий тарзда ўтказишга қаратилган.

«Локомотив»нинг Анталия йиғинида иштирок этаётган таркиби:

ДАРВОЗАБОНЛАР
Игнатий Нестеров
Маъмур Икромов

ҲИМОЯЧИЛАР

Ислом Тўхтахўжаев
Салим Мустафоев
Олег Зотеев
Фаррух Иброҳимов
Шерзод Файзиев
Бобур Йўлдошев
Муҳаммад Коне
Шуҳрат Муҳаммадиев

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Садриддин Абдуллаев
Икром Алибоев
Сардор Мирзаев
Тимур Кападзе
Қувондиқ Рўзиев
Кахи Махарадзе
Диёр Туропов
Саламат Қутибоев

ҲУЖУМЧИЛАР
Марат Бикмаев
Тимур Усмонов
Азизбек Амонов
Ньоре Кризо
Мурод Бобожонов

Манба: www.lokomotiv.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» Анталияда тўртта назорат ўйини ўтказишни режалаштирган