
Мадриднинг "Реал" жамоаси Ла Лига доирасидаги "Сельта"га қарши ўйинда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганидан ташқари, бир қанча футболчиларини йўқотди. Эдер Милитао биринчи бўлимдаёқ жароҳат олди, танаффусдан кейин эса Франс Гарсия ва Альваро Каррерас қизил карточка олиб майдондан четлатилди.
Шундай қилиб, "Реал" ҳимоя чизиғида жиддий кадрлар муаммосига дуч келди. The Touchline нашри хабарига кўра, жамоанинг саккиз нафар ҳимоячиси "Алавес"га қарши навбатдаги учрашувни ўтказиб юборади.
Юқорида тилга олинган уч нафар футболчидан ташқари, Дин Хойсен, Трент Александр-Арнольд, Дани Карвахаль, Давид Алаба ва Ферлан Менди ҳам майдонга туша олмайди. "Реал Мадрид"нинг Ла Лигадаги "Алавес" билан ўйини 14-декабр, якшанба куни бўлиб ўтади.
Бунга қадар, яъни 10-декабр куни Хаби Алонсо шогирдлари Чемпионлар Лигаси доирасида "Манчестер Сити"ни ўз майдонида қабул қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.