date

Гутининг Мбаппе ва Ямалга маслаҳати...

Гутининг Мбаппе ва Ямалга маслаҳати...
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Гути Криштиану Роналду ва Лионел Месси буюклиги ҳақида фикр билдирди. "Сиз ўнта яхши ўйин ўтказишингиз мумкин, аммо энг муҳим пайтда йўқолиб қолсангиз, бу ҳеч нарсани англатмайди.

Роналду ва Месси ҳақида бундай дейишнинг иложи йўқ – улар ҳар доим муваффақиятга эришишган. Мбаппе, Ямал ва бошқалар бу икки буюк футболчига яқинлашмоқчи бўлса, уларга айнан шу керак", деди собиқ испан ярим ҳимоячиси интервьюсида.

Маълумот учун, Криштиану Роналду ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубида, Лионел Месси эса АҚШнинг "Интер Майами" клубида тўп сурмоқда. Килиан Мбаппе ва Ламин Ямал эса мос равишда Мадриднинг "Реал" ва "Барселона" клублари шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гутининг Мбаппе ва Ямалга маслаҳати...