date

Серхио Рамос фаолиятини Европада давом эттиради

Серхио Рамос фаолиятини Европада давом эттиради
Франциянинг ПСЖ ва Испаниянинг "Реал" клубларида ўйнаган собиқ ҳимоячи Серхио Рамос Мексиканинг "Монтеррей" жамоасини тарк этди. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали берган маълумотга кўра, 39 ёшли испаниялик футболчи Европага қайтишни қатъий ният қилган.

Ветеран футболчи келаси ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси таркибига киришни орзу қилмоқда. Аввалроқ матбуотда Рамоснинг Италия А Сериясининг "Интер" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳимоячининг Европадаги охирги клуби "Севилья" бўлган. Испания терма жамоаси сафида Рамос 180 ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Серхио Рамос фаолиятини Европада давом эттиради