date

Хаби Алонсо Мастантуоно ҳақида гапирди


Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Франко Мастантуононинг ҳолати ҳақида маълумот берди. "Франко чов соҳасидаги жароҳатдан кейин формасини тиклашда давом этмоқда.

Мастантуонога кўпроқ ишлаш керак. У аста-секин ўйин жараёнига яқинлашмоқда", - дея хабар берди "қироллик" жамоаси матбуот хизмати испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтириб.

Мастантуоно "Реал" клубига ўтган ёзда қўшилган эди. Унинг трансфери мадридликларга 45 миллион еврога тушган.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида 18 ёшли ярим ҳимоячи тўққизта учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо Мастантуоно ҳақида гапирди