date

Мбаппе чап қўли бармоғини синдирди


Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания Ла Лигаси доирасида "Сельта"га қарши ўйинда жароҳат олди. El Partidazo de COPE хабарига кўра, футболчининг чап қўли исмсиз бармоғи синиб кетган.

Шунга қарамай, бу жароҳат Мбаппенинг Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда майдонга тушишига тўсқинлик қилмайди. Бироқ манбаларга кўра, Эдуардо Камавинга ва Дин Хойсен ушбу ўйинда қатнашмайди.

Якшанба куни "Реал" ўз майдонида, "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Сельта"га 0:2 ҳисобига мағлуб бўлди. Хави Алонсонинг жамоаси "Манчестер Сити"га қарши ўйинни 10-декабр, чоршанба куни ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе чап қўли бармоғини синдирди