
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик марказий ҳимоячи позициясида ўйнаётган Жерар Мартиннинг ўйинига ўз фикрини билдирди. Аслида 23 ёшли Мартин чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди.
“Мартин жуда яхши ўйинчи. Ишни севувчи футболчиларни жамоада кўриш ёқимли.
Унинг муносабати, менталитети – буларнинг барчаси юқори даражада. У ўзини тўлиқ бағишлаб, максимал даражада ўйнашга ҳаракат қилади.
Унинг “Барселона”да ўйнаш орзуси амалга ошди. У ўзига ишонган ва ўз маҳоратига ишонади.
Бу биз учун ажойиб. У чап қанотда ҳам ўйнай олади.
У бизга тўпни ўйинга киритишда кўпроқ имкониятлар ва вариантлар беради. У ўз вазифасини аъло даражада бажармоқда”, – деди Флик матбуот анжуманида.
“Барселона” сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида “Айнтрахт” жамоасига қарши уй учрашувини ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.