
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳнинг клубдаги ҳолат ҳақида айтган танқидлари унинг обрўсига путур етказмаганини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Салаҳ Слотнинг мураббийлар штабига танқид билан чиққани эди.
Мисрлик футболчи кетма-кет уч учрашувни захирада бошлади ва улардан фақат биттасида майдонга туширилди. Шундан сўнг, Салаҳ Африка Миллатлар Кубогидан кейин клубни тарк этиш билан таҳдид қилди.
Слот эса уни Чемпионлар Лигасида “Интер”га қарши ўйинда жамоа таркибига киритмади. "Мен Салаҳнинг гаплари туфайли обрўимга путур етди деб ҳисобламайман.
Бу менинг шахсий обрўим ҳақида эмас, балки жамоа ва клуб учун қийин бўлаётгани ҳақида. Ходимларнинг, ҳар куни астойдил меҳнат қилаётганларнинг натижаларга бу қандай таъсир қилаётганини кўриш оғир", - деди мураббий Фабрицио Романо билан суҳбатда.
2025/2026-йилги мавсумда Салаҳ 19 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. 33 ёшли ҳужумчининг “Ливерпул” билан амалдаги шартномаси 2027-йил 30-июнгача мўлжалланган.
Унинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.